Туркиянинг Россиядаги элчиси Ҳусайн Дириўз мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Москвага ташрифи март ойининг биринчи ярмига режалаштирилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Дипломат ташриф доирасида Эрдўғон Россия президенти Владимир Путин билан сўнгги ярим йил ичида тўртинчи бор учрашишини қайд этди.
Элчининг сўзларига кўра, учрашувда мамлакат раҳбарлари икки томонлама муносабатларни ривожлантириш борасидаги қадамларни муҳокама қилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)