Дунёнинг ҳар бир қисми ҳар хил пазандалик хусусиятларига эга бўлади. Биз Европа мамлакатлари йўлкўрсаткичларидан йиғилган 5 та энг ғайриоддий таомлар тўғрисида гапирмоқчимиз.
Бельгия чигирткаси
Қаердадир, Австралиядами ёки Океанияда аборигенлар ҳашаротларни ейиши тўғрисида кўпчилик эшитган. Маълум бўлишича, бельгияликлар ҳам оқсилнинг «ёввойи» манбаси бўлмиш чигирткани истеъмол қилишар экан.
Бақа панжалари (Франция)
Бақа панжалари машҳур французча тансиқ таомлардан бири ҳисобланади. Айтишларича, у товуқ қанотлари мазасини эслатувчи таъмга эга.
Тузланган сало (Шарқий Европа)
Қадимдан анъана бўлиб келган салони тайёрлаш ва истеъмол қилиш маданияти Италияда ҳозиргача сақланиб қолган. Сало асосан Парма шаҳри атрофида жойлашган қишлоқларда етиштириладиган чўчқа гўштидан тайёрланади.
Қўй кўзлари (Греция)
Қўй кўзларидан қилинган шўрва – Греция, Туркия ва Сербияда одатдаги воқеа ҳисобланади.
Ачитилган балиқ (Швеция)
Балиқларни ачитиш – шведларнинг эскича анъанаси ҳисобланади.