Шри-Ланкада мамлакат президенти Майтрипал Сирисеннинг касаллик ёки бахтсиз ҳодиса сабабли ўлимини бир неча бор башорат қилган мунажжим ҳибсга олинди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Мазкур башоратлар маҳаллий мансабдорлар, хусусан, телекоммуникациялар хизмати раҳбари Нимал Бопагени ташвишга солди ва у ўтган йил декабрь ойида полициядан Facebook ижтимоий тармоғида жойлаштирилган башоратларни ўрганишни сўраган. Бопаге ҳуқуқ-тартибот идораларига мактубида мунажжимни давлат тўнтариши ва президентни ўлдиришга уринишда гумон қилаётганини билдирган.
Маҳаллий полиция матбуот хизматига кўра, Вижита Рохана 31 январь, сешанба куни «жамоатчиликни чалғитиши мумкин бўлган ёлғон башорат ва изоҳлар бериш»да айбланиб, қамоққа олинди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.