Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни «Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарор матни «Ўзбекистон» телеканали томонидан ўқиб эшиттирилди.
Қарорга мувофиқ, 2017 йил февраль ойидан бошлаб олий ўқув юртлари талабаларига стипендияларнинг камида 50 фоизи нақд шаклда берилади.
Аввалроқ, Президентнинг шу қарорига мувофиқ, февраль ойидан бошлаб барча турдаги пенсиялар ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда берилиши маълум қилинган эди.
Хабарлар тўлдирилмоқда