Панксатони шаҳри (Пенсильвания штати)даги яшайдиган ва об-ҳавони башорат қиладиган Фил лақабли суғур ўз соясини кўрди. Бу — эрта баҳорни кутишдан фойда йўқ, дегани; олдинда яна олти ҳафта давом этадиган қиш кутиб турибди, дея хабар бермоқда Meduza.
Бу Филнинг 131-башорати бўлди. Панксатонидаги суғур ёрдамида об-ҳавони тахмин қилиш одати 1886 йилдан бошланган.
Суғур куни АҚШ ва Канадада ҳар йили 2 февралда нишонланади. Агар суғур инидан чиқиб, ўз соясини кўрмаса ва кўчада қолса, баҳор эрта келади, агар у ўз соясини кўриб, қўрқиб кетса, қиш давом этади, деб ҳисобланилади.
Мавзуга доир: Суғур куни Россиянинг TV1000 телеканали «Суғур куни»ни 12 марта, Ўзбекистоннинг «Ёшлар» телеканали эса бир марта намойиш этади