Ижтимоий ва моддий маданият тараққиёти ривожлангани сайин гўзаллик тўғрисидаги тасаввуримиз ҳам ўзгариб бораверади. Бугунги кунга келиб, дунё бўйича ташқи қиёфанинг гўзаллик деб ҳисобланувчи стандартлари деярли бир хил.
Шунга қарамасдан сайёрамизнинг чекка бурчакларидаги ҳали ҳам сақланиб қолган қабилаларда муҳит бутунлай бошқача.
Падаунг (Осиё)
Қизлар бўйнига 5 ёшидан бошлаб сони аста-секин ошиб борувчи жездан ясалган спираллар ўраб қўйилади. Турмушга чиқиш ёшига етгунча бечора қизларнинг бўйни жуда узун шаклга келиб қолади.
Апатани (Ҳиндистон)
Афсоналарга кўра, бир неча асрлар муқаддам бу қабила аёллари жуда гўзал бўлишган ва уларни ҳар доим олиб қочишган. Бунга йўл қўймаслик мақсадида қабила бошлиғи бўйруғига асосан аёллар бурун парраклари тортиб кенгайтирилади ва оғир, қўпол тақинчоқлар тақиб қўйилади.
Сепик (Папуа-Янги Гвинея)
Бу қабила одамларини Тимсоҳ қабиласига мансуб дейишади ва ҳатто бунга ўзлари ҳам ишонишади. Эркакларга тимсоҳ кучини бериш мақсадида бадани ва юзлари махсус тиғ ёрдамида чандиққа айлантирилади.
Гуро (Бали)
Гуро одамларининг тишлари болалигидан бошлаб чархлаб борилади. Жангчилар ўзларининг жасурлик ва ғазабларини душманларига шу орқали билдиради.