Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида бошланган тадбирлар доирасида умумтаълим мактабларида Адабиёт ойлиги бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан барча умумий ўрта таълим мактабларида «Буюк аждодларни ёд этиб...» мавзуида адабиёт, шеърият байрамлари, мушоиралар ўтказилмоқда.
Ёзувчи ва шоирлар, маънавият ва адабиёт фидойилари иштирокидаги ушбу тадбирларда Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти, фаолияти, ижодий меросининг аҳамияти ёшларга тушунтирилмоқда.
«‘Навоий ва Бобур ижодини ўрганамиз’ мавзуидаги ижодий ишлар кўрик-танлови ёш авлоднинг билим ва савияси, тафаккурини янада кенгайтириш ва бойитишда алоҳида аҳамият касб этмоқда», — дейилади ЎзА ахборотида.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)