Моделлар оламида белнинг 60 сантиметрдан ошмаслиги идеал ўлчам ҳисобланади. Бироқ бел ўлчамингиз мазкур рақамлардан фарқланса ҳам тўғри танланган либос ёрдамида хушбичимроқ кўринишга эга бўлишингиз мумкин. Қуйида ана шундай либос ва аксессуарлар билан бўлишамиз.
Энсиз камар танланг. Кенг камар белга бир неча сантиметр қўшгани ҳолда энсиз камар узун кўйлакда (рубашка) ажойиб кўриниш ҳосил қилади. Кузда тўқилган кардиган устидан камар тақиш мумкин. Янги мавсумда ноодатий тўқа ва михпарчинли камарлар урфда. Бел учун мўлжалланган камар тос қисмда тақилувчи камардан калтароқ бўлишига аҳамият беринг.
Бел қисми юқорида бўлган джинси белга урғу беришни истаган қизлар учун ҳақиқий топилмадир. Бундай джинсиларни калтароқ устки кийим билан кийиш ёки одатдаги футболка ёки кўйлакни шим ичига киргизиб қўйиш мумкин. Бундай шимлар жуда тор бўлмаслиги лозим.
Агар узун юбкалар кийиниш услубингизга мос келмаса, тиззадан пастга тушиб турувчи юбкаларга эътибор қаратинг. Бел қисмига резина тасма қўйилган кенг юбкалар нафақат белга урғу беришга балки кенг сонларни яширишга ҳам кўмак беради.
Бел қисми кенг этакли ёки бел қисмига тўр қўйилган кўйлак оқшом образи учун ажойиб танлов бўла олади. Бундай кўйлак ихчам аксессуар, масалан бир рангдаги клатч билан уйғунлик ҳосил қилиши ҳақида унутманг.
Изоҳ (0)