Россия Германияга қаҳва етказиб берувчи давлатлар ўнлигига кирди ва Бразилия, Швейцария ҳамда Ҳиндистонни ортда қолдирди. Бу ҳақда 30 январь, душанба куни Россия экспорт маркази маълум қилди.
2016 йилнинг кузида Россия етказиб берувчиларининг улуши Германия қаҳва импорти умумий ҳажмининг беш фоизини ташкил қилди. Марказнинг таъкидлашича, Россия ГФРга маҳсулот экспортини 2016 йилнинг августида бошлаган. Ҳозирги пайтда ГФРга ойига 100—150 тонна қаҳва етказиб бераётганлиги маълум қилинмоқда.
Германия дунёнинг энг йирик қаҳва импортёрларидан бири ҳисобланади ва чет эл ишлаб чиқарувчиларидан йилига 40 минг тоннага яқин маҳсулот харид қилади. Германияга қаҳвани 15 га яқин мамлакат экспорт қилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)