Қозоғистон давлат органларининг ўнлаб сайтлари хакерлик киберҳужумлари оқибатида ишдан чиқди. Бу ҳақда республика Ахборот ва коммуникация вазирлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Бошқарманинг маълум қилишича, ўтган дам олиш кунлари ҳукуматнинг маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек, марказий давлат органларининг идоравий ташкилотлари интернет ресурсларига бузиб кириш ҳолатлари қайд этилган.
Компьютер ҳодисаларига жавоб қайтариш хизматининг аниқлаштирилган маълумотларига қараганда, 21 та интернет ресурсини бузиб кириш қайд этилган.
Бошқарма хулосасига кўра, сайтлар заиф ҳимоя туфайли бузиб очилган. Интернет ресурсларининг аксарияти битта серверда жойлашганлиги ва бир хил заифликка эга бўлганлиги маълум қилинмоқда.
Ҳозирги пайтда бу каби ҳодисаларга йўл қўймаслик учун барча зарур чоралар кўрилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)