Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг фикрича, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов бошлаган эзгу ишларни давом эттира олади. Бу ҳақда хонанда «Даракчи» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Шерали Жўраев интервью давомида 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайловида айнан Шавкат Мирзиёевга овоз берганини таъкидлаб ўтди.
Фарзандларим билан бирга сайлов участкасига бориб, Ислом Каримовнинг буюк ишларини давом эттиришга қодир бўлган, у киши билан узоқ йиллар елкама-елка ишлаган, фидойи, халқпарвар инсон Шавкат Мирзиёевга овоз бердик. Шавкат Миромонович эл-юрт манфаати учун ўз ҳузур-ҳаловатидан воз кечган, ҳамиша халқнинг ёнини олиб, ҳалол меҳнаткашга қалқон бўлиб келаётган ақлли, тадбиркор раҳбар.Айни вақтда, Шерали Жўраев «санъаткорларга кенг йўл очиб бераётгани учун» Шавкат Мирзиёевга алоҳида миннатдорлик ҳам билдирган.Мен у кишини депутатлик пайтидан бери биламан. Иш вақтининг салмоқли қисми далада, қўли қадоқ деҳқоннинг ёнида ўтганидан ҳам хабардорман. Ундан бошқа яна кимга овоз беришим мумкин? Буюк Йўлбошчимиз бошлаган эзгу ишларни фақат шу инсон муваффақият билан давом эттиришига, Ватанимиз тинчлиги ва фаровонлигини сақлай олишига ишонаман.
Шерали Жўраев, Ўзбекистон халқ артисти
Шу ўринда биз сингари санъаткорларга кенг йўл очиб, катта имкониятлар яратиб бераётган давлатимиз раҳбарига ўз номимдан, шу билан бирга, мухлисларимиз номидан миннатдорлигимни билдириб ўтмоқчиман.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.Шерали Жўраев, Ўзбекистон халқ артисти
Изоҳ (0)