АҚШ президенти Дональд Трамп инаугурациясидан бир ҳафта ўтиб, америкаликларнинг ярмидан кўпи унинг фаолиятидан норози. Бу ҳақда Gallup компанияси томонидан ўтказилган сўров натижаларига таяниб, Hill газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Жамоатчилик фикри сўровномаси натижаларига кўра, янги президент сиёсатидан норози бўлганлар улуши 28 январь, шанба куни 51 фоизни ташкил қилди.
Таққослаш учун Барак Обамадан норози бўлганлар сони у давлат раҳбари лавозимини эгаллагандан бир йил ўтгач 51 фоизни ташкил этган эди. Кичик Жорж Буш эса норозиликнинг ушбу шартли чегарасидан ўтиши учун минг кундан ортиқ президентлик лавозимида фаолият юритган.
Gallup сўровида 1,5 минг киши иштирок этган, ундаги хатолик эҳтимоли уч фоизни ташкил этади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)