Ўзбекистонда 2017 йил якунига қадар «Давлат минимал ижтимоий стандардлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади, деб хабар беради Uzbekistan Today. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» Фармони лойиҳасида маълумот берилган.
Мамлакатда барча ижтимоий тўловлар ва аҳоли эҳтиёжларининг ҳажми мазкур қонунда белгиланувчи нормалардан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиши кутилмоқда.
Қонунда таълим, тиббий хизмат ва уй-жой билан боғлиқ инсон эҳтиёжларига алоҳида эътибор қаратилади.
Бундай турдаги норматив ҳужжат Ўзбекистонда биринчи бор қабул қилинади.
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчи гуруҳ Молия, Иқтисодиёт, Меҳнат, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари мутахассисларидан ташкил топади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)