Яқиндагина Тошкентнинг «Обод» футбол клубини қабул қилиб олган мутахассис Рауф Инилеев жарроҳлик столига ётишга мажбур. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри хабар берди.
Ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият борган мутахассис операцияни Москва шаҳрида ўтказади. Шу боисдан у Тошкентни тарк этиб, Россия пойтахтига жўнаб кетган.
Соғлигини тиклаб олса, Рауф Талгатович «Обод» футбол клубидаги фаолиятини давом эттиради деб хабар қилинган.
Маълумот учун, Рауф Инилеевга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бошқа бир собиқ мураббийи Вадим Абрамов юрагини операция қилдирган ва у ҳам бунда Москва шаҳри клиникаларини афзал билганди.
Изоҳ (0)