Туркиянинг «Газиантеп» клуби ҳимоячиси Юнус Эмре Йилмаз жамоа дарвозабони пенальтини қайтарганидан сўнг муваффақиятни нишонлаш вақтида ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Пенальти қайтарилганидан кейин Йилмаз дарвозабонга ташланди ва бехосдан тўпни унинг қўлидан чиқариб юборди. Тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтди. «Газиантеп» футболчиларининг норозилигига қарамай, учрашув бош ҳаками голни инобатга олди.
Маълумот учун, «Газиантеп» Туркия чемпионатининг иккинчи дивизионида иштирок этади. Жамоа 18-турдан кейин 13-поғонада бормоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)