Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг 25 январь куни бўлиб ўтган 32-сессиясида Шунқор Худойбердиев вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тасдиқланди. Бу ҳақда ҳокимлик сайти хабар бермоқда.
Шунқор Худойбердиев 1993—1995 йилларда «Ўздеҳқонсаноатбанк» Пастдарғом тумани филиали иқтисодчиси, 1995—1996 йилларда «Пахтабанк» Пастдарғом тумани филиали кредит бўлими мутахассиси, 1996—1998 йилларда «Пахтабанк» Самарқанд шаҳар филиали бош иқтисодчиси лавозимларида меҳнат қилган.
1998—2004 йилларда «Пахтабанк»нинг Пастдарғом тумани филиали бошқарувчиси, 2004—2006 йилларда жса Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.
«Пахтабанк» тизимидаги узоқ муддатли фаолиятидан сўнг, Худойбердиев 2006—2015 йилларда Миллий банкнинг Самарқанд вилояти бўлими бошқарувчиси, 2015—2016 эса йилларда Марказий банкнинг Навоий вилояти бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган.
Шунқор Худойбердиев Самарқанд қишлоқ хўжалик институти битирувчисидир (1993).
Аввалроқ «Микрокредитбанк»нинг собиқ раҳбари Нозим Ҳусанов Тошкент шаҳри ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга доир: «Микрокредитбанк»нинг собиқ раиси Тошкент ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)