Мадриднинг «Реал» футбол клуби Испания кубоги учун курашдан чиқиб кетди. Зинедин Зидан бошчилик қилаётган жамоа икки ўйин натижасига кўра «Сельта»дан устун бўла олмади.
Томонларнинг «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтган ўйинида виголик футболчилар 2:1 ҳисобида зафар қучганди. «Сельта» майдонида эса жанговор дуранг қайд этилди — 2:2. Натижада «Реал» Испания кубоги билан чорак финалда хайрлашди.
Соврин учун асосий даъвогарлардан яна бири «Атлетико» ҳам кеча — 25 январь куни рақиби «Эйбар» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Мадридда кечган дастлабки учрашувдаги йирик ғалаба Диего Симеоне шогирдларига ярим финал эшикларини очиб берди.
Испания кубоги 1/4 финал 25 январь, чоршанба
«Алавес» — «Алькоркон» 0:0
Дастлабки ўйин: 0:2Сельта» — «Реал Мадрид» 2:2
Голлар: Данило, 44-авт (1:0). Криштиану Роналду, 62 (1:1). Даниэль Васс, 85 (2:1). Лукас Васкес, 90 (2:2).Дастлабки ўйин: 2:1«Эйбар» — «Атлетико» 2:2
Голлар: Хосе Мария Хименес, 49 (0:1). Сенхи Энрич, 73 (1:1). Педро Леон, 80 (2:1). Хуанфран, 85 (2:2).Дастлабки ўйин: 0:326 январь, пайшанба«Барселона» — «Реал Сосьедад»Дастлабки ўйин: 1:0
Изоҳ (0)