Франциянинг «Марсель» футбол клуби Патрис Эвра билан 1,5 йиллик шартнома имзолади, деб хабар берди «Sports.ru». 35 ёшли ҳимоячи жорий мавсум сўнггига қадар Марсель шаҳри клуби шарафини ҳимоя қилади, келаси мавсумни эса шу клубда тўлиқ ўтказади.
Бунга қадар Эвра Туриннинг «Ювентус» клуби шарафини ҳимоя қилаётганди. 2014 йилги мавсум «кекса сеньора» билан шартнома имзолаган Эвра «Ювентус» сафида жами 53 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасини уч бор ишғол қилди.
Эвра «Ювентус» сафида кетма-кет икки бор Италия чемпионлиги ва кубогини қўлга киритди. Италия Суперкубогида зафар қучди. Турин клуби билан Европа чемпионлар лигасининг финалига қадар етиб борди.
Патрис «Ювентус»га қадар 2006 йилги мавсум «Манчестер Юнайтед» билан шартнома тузган бўлиб, ютиш мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритди: беш бор Англия чемпионлиги, тўрт бор Англия Суперкубоги, уч бор Лига кубоги ҳамда бир мартадан чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлиги.
Сенегалда туғилган ва кейинчалик Франция фуқаролигини олган Патрис Эвра Франция термаси сафида 81 та ўйинда иштирок этган. У мамлакатни «Монако»даги фаолиятидан кейин тарк этганди, қайтиши эса «Марсель» билан боғлиқ бўлди. Қайд этиш керак, «Монако» Франция чемпионатида пешқадам бўлиб турибди, «Марсель» эса 7-поғонадан жой олган.
Изоҳ (0)