25 январга ўтар кечаси миллиардер Эдуард де Роцҳилднинг Париждан шарқроқдаги Сена ва Марна департаментида жойлашган уйи тунаб кетилди. Бу ҳақда, Europe 1 радиостанцияси ахборотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Нотаниш шахслар катта уйга кириб, у ердан кўплаб қимматбаҳо буюмларни олиб чиқиб кетган», — дейилади радиостанция хабарида. Ўғирланган буюмларнинг аниқ нархи ҳақида маълумот берилмади.
Маълумот ўрнида, Эдуард де Роцҳилд Rothschild & Cie. банкининг кузатув кенгашига раҳбарлик қилади. У, шунингдек, Парижнинг йирик Liberation газетаси раҳбарларидан бири ҳисобланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)