Аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессини олиб қолиш учун Каталониянинг «Барселона» клуби 40 миллион евролик йиллик маош таклиф қилган. Бу ҳақда «Чемпионат» Испаниянинг Ok Diario нашрига асосланиб хабар берди.
Аввалроқ «Барселона» Мессини жаҳонда энг катта маош оладиган футболчига айлантириб, у билан карьерасининг сўнггига қадар битим тузиш режасида экани айтилганди. Ok Diario маълумотида эса янги шартнома 2022 йилнинг ёзига қадар бўлиши кўрсатиб ўтилган. Унгача ҳаёт бўлса, Месси 35 ёшни қарши олган бўлади.
Лионель Мессининг амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёз ойида ўз якунига етади. Унинг хизматлари билан бир қатор Хитой клублари, шунингдек, Манчестер шаҳрининг икки титан клуби қизиқаётгани айтилган.
Изоҳ (0)