«Қарақалпақтранс» автомобилда юк ва йўловчи ташувчилар республика ассоциациясига бир ой муддатда Нукус шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортлари — автобус ва йўналишли таксиларда йўловчилар томонидан йўл ҳақини тўлаш учун банк пластик карточкалари орқали сотиб олинадиган махсус жетонларни ташкиллаштириш, унинг ҳаракатини назоратга олиш тартиби ҳақидаги кўрсатма ишлаб чиқиш топширилди. Бу ҳақда Ассоциациянинг бўлим бошлиғи Баҳадир Атаниязов «Ғарезсизлик ҳам низам» нашрига маълум қилган, деб хабар бермоқда «KRuz.uz».
Қайд этилишича, «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасининг «Тошкент зарбхона»сига жетонлар ишлаб чиқиш учун буюртма берилган.
Нукус шаҳрининг гавжум 10 нуқтасида махсус ускуналар ўрнатилиши натижасида жетонларни пластик карточкалари орқали сотиб олиш имконияти яратилади.
Шунингдек, 2018 йилнинг 1 июлигача Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида транспорт воситаларида йўл ҳақини банк пластик картаси орқали нақд пулсиз тўлаш тизимини босқичма-босқич амалга ошириш режалаштирилган.
Хусусан, 1 мартдан бошлаб нақд пулсиз йўл ҳақи тўлаш тизими амалга оширилиши назарда тутилган. Бу йўналишда Нукус шаҳри ҳокимининг ҳам қарори чиқарилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)