Warner Bros. студияси режиссёр Гай Ричи томонидан суратга олинган «Қирол Артурнинг қиличи» фильми тизерини чиқарди. Фильмда бош ролни Чарли Ханнэм ижро этган, дея хабар бермоқда Meduza.
Фильм сюжетига кўра, Артур — ўз тўдаси билан Лондиниум кўчаларида дайдиб юрувчи кўча безориси. Кунларнинг бирида у афсонавий Экскалибур қиличини топиб олади ва шу билан ҳаёти тубдан ўзгариб кетади: Артур қаршилик ҳаракатига қўшилади ва унинг ота-онасини ўлдирган золим Вортигемдан қасос олишга тайёрланади.
Warner Bros. студияси фильмнинг яна бир трейлерини 2016 йилнинг июлида Comic-Con фестивалида намойиш этган эди.
Маълумот учун, «Қирол Артурнинг қиличи» фильми 2017 йилнинг май ойида экранларга чиқади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)