«Юлдузлар жанги» киносагасининг саккизинчи эпизоди «Сўнгги жедай» деб номланади. Фильм 2017 йилнинг 15 декабрида экранларга чиқарилади, дея хабар бермоқда Meduza.
Райан Жонсон «Сўнгги жедай»нинг сценарийси муаллифи ва бош режиссёри ҳисобланади. Жей Жей Абрамс янги фильмнинг ижрочи продюсерларидан бири бўлади.
«Юлдузлар жанги. VII эпизод: Кучнинг уйғониши» фильми 2015 йилнинг декабрида экранларга чиққан эди. Унда ҳам янги персонажлар, ҳам энг биринчи трилогиядаги қаҳрамонлар — Люк Скайуокер, Хан Соло, Лея Органа ва Чубакка пайдо бўлган эди.
2016 йилнинг декабрида «Юлдузлар жанги»нинг биринчи тўлиқ метражли спин-оффи — «Биринчи қувғин. Юлдузлар жанги: Ҳикоя» чиққан эди. Унда бевосита IV эпизод арафасида юз берган воқеалар ҳақида ҳикоя қилинади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)