CNN ахборот агентлиги АҚШнинг 45-президенти Дональд Трампнинг инаугурация маросимида олинган 1 гигапиксел ечимли ўта юқори аниқликдаги панорама фотосуратини эълон қилди. Бу ҳақда хабар берди TJournal.
Маросимнинг асосий юқори мартабали меҳмонларини кўриш учун суратнинг пастки қисмида тугмалар жамланмаси жойлаштирилган. Бу тугмалар ёрдамида Дональд Трампнинг ўзига, унинг сайловолди кампаниясидаги рақиби Ҳиллари Клинтон ва АҚШнинг бир нечта собиқ президентларига «боғланиш» мумкин.
Билл Клинтон, Ҳиллари Клинтон, кичик Жорж Буш, Лора Буш
Барак Обама ва Жо Байден
Сурат АҚШ конгрессининг олд қисмида жойлашган майдондаги бутун саҳнани қамраб олган. Томошабинлар жойлашган бўлинмани Капитолийдан 250 метр узоқликда жойлашган Грант Улисс ёдгорлигигача тўлиқ кўриш мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)