Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Туркия Суриядаги низоларни Асад иштирокисиз ҳал этишни талаб қилиб туриб олмоқчи эмас. Бу ҳақда Давосдаги иқтисодий форум мажлисида Туркия бош вазири ўринбосари Меҳмет Шимшек маълум қилди, деб ёзади «РБК».

Фото: AP

Фото: AP

«Биз Сурия халқи фожиаси ва азоб-уқубатлари юзасидан гуноҳ Асаднинг бўйнида деб ҳисоблаймиз. Аммо биз прагматик, реалистик бўлишимиз керак», — деди Шимшек Сурия ва Ироқ муаммоларига бағишланган мажлисда.

Унинг сўзларига кўра, Сурияда «ерда» фактлар тубдан ўзгарган. «Туркия энди Асадсиз тартибга солишни талаб қилиб туриб ололмайди», — деди у.

Шимшек Туркия келаси ҳафта Остонада бўлиб ўтиши режалаштирилган Суриядаги тинчлик музокараларига «катта умид» боғлашини қўшимча қилди.

Сурия бўйича тинчлик музокаралари Остонада 23 январда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Музокараларда Сурия мухолифатининг кўпчилик гуруҳлари ва Сурия ҳукумати вакиллари иштирок этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар