Бразилия терма жамоаси ва «Барселона» клубнинг афсонавий футболчиси Ривалдо клуб базасида ташкил этилган учрашувда иштирок этди. У соч, соқол ва ясама бурун ёпиштирган ҳолда каталониялик мухлисларни калака қилди, деб хабар бермоқда TJournal.
44 ёшли футболчининг жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Роберто да Силва тахаллуси остида майдонда ҳаракат қилган Ривалдо ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Шундан кейин Ривалдо гримини олиб ташлади ва мухлислар ҳайратга тушди. «Ривалдонинг совғаси фантастик бўлди», – деди учрашув иштирокчиларидан бири.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)