Краснодарда чақирув бўйича йўлга чиққан тез ёрдам машинаси йўлни кесиб ўтаётган пенсионерни уриб кетди. Бу ҳақда 19 январь, пайшанба куни «Yuga.ru» нашри маълум қилди.
Авария тонгги 06:19 да Ленин қишлоқчасида юз берди. Тез ёрдам машинаси уриб кетган 69 ёшли эркак етказилган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган.
Полиция ЙТҲ вазиятларини аниқлаш учун текшириш олиб бормоқда. Автомобиль ҳайдовчиси чеклов ўрнатилган трасса бўйлаб рухсат берилган тезликда ҳаракатланганлигини маълум қилган. Полиция ҳайдовчининг сўзларини тасдиқлаш учун машинада бўлган тез ёрдам ходимларини сўроқ қилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)