Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги АКТ соҳасидаги тадбиркорлар ўртасида сўровнома ўтказмоқда. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

«АКТ соҳасида қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, соҳада фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик ва бизнес субъектлари ўз фаолиятларида дуч келаётган муаммоларни вақтида аниқлаш, бюрократик тўсиқларнинг олдини олиш юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида АКТ соҳасидаги тадбиркорларни ҳамкорликка чорлаймиз.

Бунинг учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Сиздан мавжуд муаммолар ва уларни бартараф қилиш бўйича таклифлар асосида тегишли сўровномани тўлдиришингизни сўрайди», — дейилади матнда.

Сўровнома «Телекоммуникация» (алоқа тармоқлари, мобил алоқа, рақамли телевидение), «Почта алоқаси», «Ахборот-коммуникация технологиялари» («Электрон ҳукумат», дастурий таъминот), «Ахборот хавфсизлиги», «АКТ соҳасида кадрлар тайёрлаш» каби йўналишларни ўз ичига олган.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар