18 январь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги координатори Жон С. МакГрегор билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мулоқот чоғида 2016 йилда ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинди ҳамда 2017 йилда алоқаларни аввало қўшма лойиҳаларни амалга ошириш соҳаларида ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва ЕХҲТ муносабатларининг бошқа долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)