Ўзбекистон делегацияси 20 январь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ давлатлари ТИВ ўринбосарлари маслаҳатлашувларида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«2017 йилнинг 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Москва шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасидаги маслаҳатлашувларда иштирок этади», — дейилади хабарномада.
Изоҳ (0)