Қирғизистон пойтахтидаги «Манас» аэропорти яқинида Boeing 747-400 юк самолётининг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар мамлакатнинг турли минтақаларида дафн этилди. Дафн маросимлари 18 январь куни бўлиб ўтди, деб хабар беради «Интерфакс».
Жумладан, мамлакат ФВВнинг маълум қилишича, қурбонлар Чу, Норин, Ўш, Жалолобод вилоятларида, шунингдек, Бишкек шаҳрида ерга қўйилди.
Маросимларда ҳукуматнинг вилоятдаги ваколатлари мансабдорлари иштирок этди. Улар қурбонларнинг оила аъзоларига моддий кўмак маблағларини топширди.
Бутун мамлакатда ҳалокат жабрланувчиларига гуманитар ёрдам кўрсатиш пунктлари ишлашда давом этмоқда.
Охирги маълумотларга қараганда, қурбонлар сони 38 кишига етди. Шуларнинг тўрт нафари экипаж аъзолари, қолганлар эса самолёт қулаган уйларнинг эгалари эди.
Изоҳ (0)