18 январь куни Испаниянинг Мадрид шаҳрида FITUR–2017 халқаро сайёҳлик кўргазмаси очилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Asia Adventures, Central Asia Travel, El Mundo Tour, Olimpic Tour Service, Oriental Tales, Shohina STD, Silk Tour каби сайёҳлик компания ва фирмалари иштирок этмоқда, деб хабар беради ЎзА.
FITUR — энг йирик халқаро ярмаркалардан бири. Бу галги ярмаркада 165 мамлакатдан ўн мингга яқин сайёҳлик фирма ва компаниялари вакиллари, эксперт ва мутахассислар иштирок этмоқда. Кўргазма сайёҳлик саноатининг барча замонавий йўналишларини ўзида мужассам этган.
Ўзбекистон мазкур халқаро сайёҳлик ярмаркасида бир неча йилдан буён фаол қатнашиб келмоқда. 2015 йилги ярмаркада Ўзбекистон стенди «Энг яхши стенд» мақомига сазовор бўлган эди.
Кўргазма доирасида Ўзбекистон делегацияси Мадридда қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган. Музокаралар давомида ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар юзасидан фикр алмашилади.
Изоҳ (0)