Россиянинг Иркутск вилоятида қуён овчиси муз остига қулаб тушган учта тўнғизни муздаги ўйиқдан чиқариб олди, деб ёзади TJournal.
Видео қаҳрамони тўнғизларни қулоғидан тортиб чиқаришга мажбур бўлди. У навбат билан икки ёввойи чўчқага дарёнинг эриган жойидан чиқиб олишга ёрдам беради, учинчисини кўтаришга уринаётганда тасвир узилиб қолади. Учинчи ҳайвон қутқарилган-қутқарилмаганлиги номаълум.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)