Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Қримни қайтариш масаласини БМТ халқаро судида кўриб чиқиш учун Россиянинг розилиги керак. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Елена Зеркаль маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Унинг сўзларига кўра, БМТ халқаро суди юрисдикциясини тан олиш фақат муайян конвенциялар асосида бўлиб ўтган.

«Ушбу масалани БМТ халқаро судида кўриб чиқишга Россиянинг розилиги талаб этилади, бошқа томоннинг розилиги бўлмаса, у масалани кўриб чиқа олмайди», — дея қўшиб қўйди Зеркаль.

Шу билан бирга, у Россия ва Украина суд ва арбитраж институтлари юрисдикцияси мажбурий эканлигини тан олган саккизта ҳужжат мавжуд эканлигини таъкидлади.

Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин Россия ушбу конвенциялар доирасида БМТ халқаро суди юрисдикциясини тан олганини, бу агар БМТ халқаро суди тегишли дастлабки чораларни кўрса, Россияда уларга риоя қилмаслик учун сиёсий ёки халқаро ҳуқуқий воситалар бўлмаслигини билдиришини қўшиб қўйди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар