Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

18 январга ўтар кечаси Сурия пойтахти ташқарисидаги Хараста шаҳрида (Дамашқдан 8 км нарида) кучли портлаш юз берди, дея хабар бермоқда «ТАСС» «Ал-Арабия» телеканалига таяниб.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Террорчилар ҳарбий-ҳаво кучлари разведкаси биноларидан бирининг яқинидаги ер ости коммуникацияларига портловчи қурилмаларни жойлаштирган.

Дастлабки маълумотларга кўра, саккиз нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Улар орасида исми ошкор этилмаётган бригада генерали ҳам бор. Қўққисдан қилинган ҳужумни ярашув ҳақидаги битимга риоя қилмаётган «Фажр Умма» гуруҳи жангарилари амалга оширган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар