Футбол бўйича Италия кубоги нимчорак финалидан жой олган «Интер» — «Болонья» ўйини ўз якунига етди ва Милан клуби бош соврин учун курашни давом эттирадиган бўлди.
Беллашувнинг биринчи бўлимида «Интер»нинг Колумбия ва аргентиналик футболчилари 1 тадан гол уриб, жамоа мухлисларини анча хотиржам қилганди. Бўлим якунида эса швейцариялик Блерим Жемайли ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.
Иккинчи 45 дақиқаликда мухлислар фақатгина 1 та гол кўрди ва у «Интер» дарвозасига киритилди. Африка миллатлар кубогидан четда қолиб кетган ганалик Донса мувозанатни тиклашга эришди.
Асосий таймларда ғолибни аниқлаб бўлмагач, ҳакам 15 дақиқадан иккита қўшимча тайм белгилади. 98-дақиқага келибгина Италия кубоги беллашувида ва ниҳоят италиялик футболчи ўз номини таблога ёздириб қўйди ҳамда «Интер»ни чорак финалга олиб чиқди.
Бунга қадар «Наполи», «Ювентус», «Фиорентина», «Милан» каби клублар чорак финал маласини ижобий ҳал қила олганди.
Италия кубоги 1/8 финал 17 январь, сешанба
«Интер» — «Болонья» 3:2
Голлар: Жейсон Мурильо, 34 (1:0). Родриго Паласио, 39 (2:0). Блерим Жемайли, 43 (2:1). Годфред Донса, 73 (2:2). Антонио Кандрева, 98 (3:2).Нимчорак финал доирасида яна 3 та ўйин қолди: «Лацио» — «Женоа», «Рома» — «Сампдория» ва «Сассуоло» — «Чезена». Регламентга кўра, бу босқичдаги ўйинлар фақатгина мезбон жамоа майдонида бўлиб ўтади.
Чорак финалнинг ҳозирга қадар иккита жуфтлиги аниқ бўлиб улгурган. Унга кўра, «Наполи» «Фиоретина» билан, «Милан» эса «Ювентус» билан ҳисоб-китоб қилади. Миланнинг бошқа бир клуби «Интер» эса «Лацио» — «Женоа» ўйини ғолиби билан беллашади.
Изоҳ (0)