Кераксиз харидларга бўлган майлни енгишга ёрдам берувчи бир неча маслаҳатлар бермоқчимиз.
Ҳавасни келтирадиган, сотиб олишга истак туғдирувчи нарсалардан ўзингизни четга олинг. Дугоналарингиз билан савдо марказида эмас, балки бирор-бир истироҳат боғида учрашинг.
Кийимларингизга мос тушмайдиган, уларни такрорловчи буюмларни ва уйингиздаги техникага мос келмайдиган янги техника сотиб олманг.
Янги буюм сотиб олсангиз, эскисини албатта бировга беринг. Эски нарсаларнинг йиғилиб қолишига йўл қўйманг.
Ҳеч бўлмаса бир ой давомида ҳеч нарса сотиб олманг. Харидларингизни камайтиришни олдингизга мақсад қилиб қўйинг.
Изоҳ (0)