Эстония мудофаа вазири Маргус Цахкна ҳамда АҚШнинг мамлакатдаги элчиси Жеймс Мелвилл Таллинда мудофаа соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Келишув мамлакатда жойлашган америкалик ҳарбийлар фаолиятини енгиллаштиради ҳамда уларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаб беради, дейилади мудофаа вазирлиги тарқатган хабарномада.
Мелвилл келишувнинг имзоланиши икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлашда ўзига хос ўрин тутишини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)