Халқаро авиация қўмитаси (ХАҚ) Қирғизистон ҳукуматининг сўровига биноан мамлакатда рўй берган авиаҳалокатни тафтиш қилиш бўйича комиссияни йўллайди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Қирғизистон томонининг расмий сўрови қабул қилинди, ХАҚ комиссияси шакллантирилди, у авиаҳалокатни тафтиш қилади», — деди қўмита вакили Светлана Колесникова.
Комиссия таркибига қўмитанинг тўрт эксперти кирди.
Охирги маълумотга кўра, ҳалокат қурбонларининг сони 35 кишига етди.
Изоҳ (0)