Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректорининг виртуал қабулхонаси ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда «Дарё»га институт матбуот хизмати билдирди.
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг ‘Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида’ 2016 йил 28 декабрдаги фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, халқ қабулҳоналарига ва виртуал қабулхонага келиб тушган ҳамда тегишлилиги бўйича давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларига юборилган мурожаатлар кўриб чиқилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга ошириш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори Рисқулов Алимжан Аҳмаджановичнинг виртуал қабул хонаси очилди», — дейилади хабарномада.
Виртуал қабулхонага институт сайти ёки тўғридан-тўғри «Rektor.tayi.uz:8081» орқали кириш мумкин.
Виртуал қабулхона орқали муаммо ва таклифлар ҳамда шикоятлар юзасида тўғридан-тўғри ректорнинг ўзига мурожаат қилиш имконияти бор.
Шунингдек, ишонч телефони (233-08-27) орқали мурожаат қилиш мумкин.
Изоҳ (0)