Афғонистоннинг собиқ президенти — Ҳамид Карзайнинг укаси Ҳошим Карзай 10 январь куни Қандаҳор вилоятида амалга оширилган портлашда яраланган эди. «ТАСС»нинг Khaama Press’га асосланиб билдиришича, у олинган яралар оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Ҳошим Карзай Ҳиндистондаги шифохоналардан бирида даволанаётган эди.
Охирги маълумотларга кўра, Қандаҳорда уюштирилган портлаш қурбонлари сони 11 кишига етди. Уларнинг беш нафари БАА дипломатларидир. 16 нафар ярадор орасида Қандаҳор волийси ҳамда БААнинг Афғонистондаги элчиси бор.
Изоҳ (0)