Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Парижда иш бошлаган Исроил-Фаластин можаросини ҳал этиш бўйича халқаро конференцияни «бефойда машғулот» сифатида баҳолади. Бу ҳақда у Исроил ҳукуматининг ҳафталик йиғилишида айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
«Париж конференцияси французлар ва фаластинликлар Исроилга ўзларининг миллий манфаатларимизга мос келмайдиган шартларини ўтказиш учун ўйлаб топган бефойда машғулотдир», — деди Нетаньяху.
Унинг ҳукумат йиғилишидаги сўзлари вазирлар маҳкамаси девонхонаси томонидан тарқатилди.
Изоҳ (0)