Баҳрайнда 15 январь куни 2014 йил мартидаги портлашни уюштириб, уч полициячининг ўлимига сабабчи бўлган уч нафар шиа қатл этилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳар уч террорчи ҳам отиб ташланди.
2014 йил 3 мартида Баҳрайн пойтахти Манама четида миналаштирилган автомобиль портлатиб юборилди. Бунинг оқибатида икки байҳрайнлик ва бир нафар БАА вакили бўлмиш полициячи ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)