Хитойда янги автомобиллар сотуви бўйича рекорд ўрнатилди. Бу ҳақда ХХР Автомобиль ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси маълумотига таяниб, «Мотор» нашри хабар бермоқда.
Мамлакатда ўтган 2016 йил давомида 28,03 миллионта машина сотилган, бу 2015 йилги кўрсаткичдан 13,7 фоизга ортиқдир.
Фоизлар нисбатида бу 2013 йилдан буён энг юқори кўрсаткичдир. Шунингдек, мамлакатда маҳаллий автомобиль саноати тарихида энг кўп автомобиль ишлаб чиқариш бўйича ҳам рекорд ўрнатилди. 2016 йилда Хитой заводлари 28,12 миллионта машина ишлаб чиқарди. Бу бир йил аввалгидан 14,5 фоизга ортиқдир.
Сотув ҳажмининг ошиши ихчам автомобилларни харид қилиш учун белгиланган солиқларнинг пасайтирилиши билан боғланмоқда. 2015 йилнинг октябрида Хитой ҳукумати бу солиқни ярмига — беш фоизгача пасайтирди. Солиқларнинг пасайтирилиши двигатель ҳажми 1,6 литр ва ундан кичик бўлган машиналарга нисбатан жорий этилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.