Хитойнинг Нанкин шаҳри коллежларидан бирида экспериментал тизим жорий этилди. Тизим ёрдамида ўқувчилар махсус «баҳолар банки»дан баҳоларни кредитга олиши мумкин, деб ёзади TJournal.
Тажрибада иштирок этиш таклиф қилинган синфнинг 49 талабасидан 13 нафари кредитга мурожаат қилган.
Бундай кредит ёрдамида паст баллнинг ўрнини қоплаш мумкин, аммо кейинроқ кредитни баҳолар билан қайтаришга тўғри келади. Баҳоларни кейинги имтиҳонларда ёки қўшимча тадбирлар — оммавий тақдимотлар ёки лаборатория тажрибаларида қатнашиш орқали олиш мумкин.
Банкларнинг одатий амалиёти каби тизим қарз олувчи кафил тақдим этишини талаб этади. Қарздор қарзини ўзи қайтара олмаганда, кафил қарзни қайтариши керак бўлади. Тажрибанинг ҳар бир иштирокчиси учун кредит рейтинги юритилади.
Weibo ижтимоий тармоғида «баҳолар банки»га нисбатан турлича фикрлар билдирилмоқда. Баъзи фойдаланувчилар бу ғоя бир марта хато қилган талабаларга яна бир имкон беришини қайд этса, бошқалари тизим имтиҳонларга ҳурматнинг йўқолишига олиб келиши мумкин деб ҳисобламоқда.
Коллеж директори талабалар тақдирини битта имтиҳонга боғламасдан, умумий баҳо бериш яхшироқ эканлигини таъкидлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)