Даниянинг Орхус шаҳрида истиқомат қилувчи Матильда Броберг вазнининг ярмини йўқотишга эришди ва моделлик бизнеси билан шуғуллана бошлади. Бу ҳақда Daily Mail маълум қилмоқда.
Матильда Бробергнинг вазни 120 килограмм эди. Қиз мунтазам равишда калорияси юқори таомлар ва турли ширинликларни тановул қилар эди. У одамлар билан мулоқот қилишда ноқулайлик ҳис қилиб, бегоналар ва дўстларидан уяла бошлагандан кейин озишга қарор қилди.
Броберг тўғри овқатланиш режимига ўтди ва суткасига 3,5 минг калориядан ортиғини ўзига тақиқлади. Шунингдек, спортзалда шуғуллана бошлади. Тўрт йил давомида даниялик қиз 63 килограмм вазн ташлашга муваффақ бўлди.
Энди 21 ёшли Броберг фитнес бўйича мураббий бўлиб ишлайди, шунингдек, реклама, замонавий ва спорт журналлари учун суратга тушади.
«Агар уч йил аввал кимдир мураббий ва манекенчи бўлишимни айтганда бунинг устидан кулиб қўя қолган бўлардим», — дейди у.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)