«Россия ёрдам фонди» ташкилоти судга мурожаат қилиб, марҳума хонанда Жанна Фрискенинг даволаниши учун тўпланган пуллар ҳақида маълумот олишни талаб қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз Биринчи канал томошабинлари томонидан Жанна Фрискенинг даволаниши учун тўпланган пулларнинг тақдирини аниқлаш учун судга мурожаат қилишга мажбурмиз. Суд Русфонднинг даъво аризасини қабул қилди», — дейилади хабарда.
Фонднинг маълум қилишича, Жанна Фрискенинг даволанишига 25 миллион рубль тўпланган эди, аммо унинг вафотидан сўнг хонанданинг қариндошлари хайрия маблағлари тиббий хизматга кетганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этмаган.
Изоҳ (0)