Венесуэла олий суди мухолиф Миллий ассамблея назорати остидаги парламентнинг амалдаги президент Николас Мадуро мансабини тарк этгани ҳақидаги қарорини арзимас хатти-ҳаракат деб топди. Қарор 11 январь куни эълон қилинди, деб хабар беради «РИА Новости».
Бир муддат илгари мамлакат парламенти Мадурони ўз мансабини тарк этган деб эълон қилган эди. El Nacional қайд этишича, депутатлар конституциянинг 233-моддаси доирасида ҳаракат қилган, у, хусусан, президент ўз лавозимида йўқ деб топилса, давлат раҳбарлигига янги сайловлар белгиланишини кўзда тутади.
Шунга қарамай, мамлакат олий суди парламентнинг ушбу қарорини тан олишдан бош тортмоқда. Унинг фикрича, парламент ижро ҳокимиятига беҳурматлик қилгани ва фаолиятининг қонунчиликда белгиланган тартибларини бузгани учун унинг мажлислари қонуний кучга эга эмас.
Изоҳ (0)