Номаълум жиноятчилар қўшиқчи Мэрайя Кэрининг Шон-шараф хиёбонидаги юлдузига шикаст етказди. Бу ҳақда Лос-Анжелес полиция департаменти маълумотига таяниб, ET Online хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Маълум қилинишича, артист исми ёнига сўроқ белгиси чизиб кетилган. Ҳозирги пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Кэри 2015 йилда Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўлган эди. Сўроқ белгиси билан боғлиқ ҳодиса қўшиқчи ижтимоий тармоқлардан вақтинча кетишини эълон қилгандан бир неча кун ўтиб содир бўлди.
Мэрайя Кэри Янги йил шоусида фонограммада куйлаётганини билдириб қўйганидан сўнг танқидлар остида қолиб кетганди.
Аввалроқ 2016 йилнинг охирида АҚШ президентлигига сайланган Дональд Трамп шарафига қўйилган юлдузга шикаст етказилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)