Америкалик кинорежиссёр Жорж Лукас Лос-Анжелесда (Калифорния штати) Нарратив санъат музейини яратади. Кинематографчи «Юлдузлар жанги» фантастик сагасини тасвирга олишда таъсис этган шахсий экспонатлар коллекциясини музейга ҳадя қилади, деб ёзади The Los Angeles Times.
Лукас лойиҳага миллиард долларга яқин маблағ ажратади. Режиссёр музейга ҳадя қиладиган экспонатлар орасида Дарт Вейдернинг оригинал ниқоби ва америкалик рассом Норман Роквеллнинг ишлари бор.
Лос-Анжелес мэри Twitter’даги саҳифасида Нарратив санъат музейи минглаб янги иш ўрнини яратишини маълум қилди.
Режиссёр муассасани дастлаб Чикагода қуришни режалаштирган эди. Бироқ 2014 йилнинг ноябрида «Боғ дўстлари» деб номланган фаоллар гуруҳи шаҳарда музейнинг қурилишига қарши чиқиш қилди.
«Юлдузлар жанги» киноэпопеясидаги малика Лея роли билан танилган актриса Керри Фишер вафот этди
41 млн доллар — фильм тугамай, актёр вафот этгани учун киностудия олиши мумкин бўлган энг катта суғурта тўлови
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)